Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14-сонли ПҚ, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 7 февраль кунги №23 сонли кўрсатма хати ва Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказининг 2023йил 10 феврал кунги №31 сонли буйруғи ижросини таьминлаш мақсадида ОИВ инфекцияли шахсларни эрта аниқлаш, касалликнинг бошқаларга юқишининг олдини олиш, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ОИВ инфекциясига текширув билан қамраб олиш, профилактик тадбирларни амалга ошириш ва самарали даволаш ишларини олиб бориш мақсадида Чимбой ва Кара-ўзак туманларида акциялар ўтказилди.



