Қорақалпоғистон Республикасида ОИТСга қарши курашиш маркази ташкилий-услубий бўлим мудири Султанов М.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли Қарори билан тасдиқланган, “Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 13.1-банди ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказида 2023 йил 10 октябр куни хамкор ташкилотлар билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Д.Мадреимова кириш сўзи билан очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли Қарори билан тасдиқланган, “Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 13.1-банди ижросини таъминлаш мақсадида Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг 2023 йил 15 февралдаги 012-08/248-сонли кўрсатма хати ижросини таъминлашда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши чора-тадбирларни такомилаштиришга оид вазифаларни амалга ошириш бўйича медиа режаси Қорақалпоғистон Республикаси СЭО ва ЖСБ томонидан тасдиқланди.

А.Назарбаева Республика Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази эпидемиология масалалари бўйича  бош врачи ўринбосари Қорақалпоғистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш борасида олиб борилаётган тадбирлар ҳолати бўйича эпидемиологик вазияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушинтириб ўтди.