Қорақалпоғистон Республикасида ОИТСга қарши курашиш маркази ташкилий-услубий бўлим мудири Султанов М.

 Қорақалпоғистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш борасида олиб борилаётган тадбирларни Республика ишчи гурухи томонидан ўрганиш якунлари бўйича ўтказилган ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 22 июл куни йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари А.Асқаров кириш сўзи билан очиб берди ва Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Б.Н.Игамбердиев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли Қарори ижросини мониторинг қилиш ва бахолаш ҳамда “Ўзбекистон Республикасида ахолининг заиф гурухларида алоҳида этибор қаратган холда 95-95-95 мақсадларига эришиш борасида фаолиятини кучайтириш” дастури кўрсаткичларини амалга ошириш борасида Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган худудий ОИТСга қарши курашиш марказларида ташриф жадвалига мувофиқ ОИТСга қарши курашиш марказлари фаолиятини ўрганиш, марказнинг фаолиятини самарадорлигини ошириш жойларда мутахассисларга амалий-услубий ёрдам кўрсатилди.