Маърузаси: Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш маркази ташкилий-услубий бўлими санитария врачи Ниязова Г
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-14-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 18 майдаги 78-сонли кўрсатма хати ижросини таъминлаш мақсадида:
Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасида ОИВ инфекцияси масалаларига маъсул врачларга ва юқумли касалликлар шифокорларининг белгиланган календар режа бўйича 2023 йил 9 июн куни ўқув семинарини ўтказилди, семинарда ОИВ инфекцияси эпидемиология ҳолати ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 19 майдаги 111-сонли буйруғи чиққанлиги ҳақида тушинтириш ишлар олиб борилди. Семинарда ОИВ инфекцияси масалаларига маъсул врачларга ва юқумли касалликлар шифокорларининг тўлиқ қатнашиши таъминланди.

